...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёлик 102 ёшли Тошбиби Раҳмонова вафот этди


15:40, 23.02.2016 Жамият
 2 708

Тошбиби Раҳмонова вилоятдаги энг кекса кишилар рўйхатига киритилган эди.

Қашқадарё вилояти Косон шаҳрида яшовчи 102 ёшли Тошбиби Раҳмонова вафот этди.

Тошбиби 1914 йилда туғилган. У кишининг болалиги ва ёшлиги биринчи ва иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган. Онахон ёшлик даврларида туман жамоа хўжаликларида меҳнат қилган.

Тошбиби Раҳмонова вилоятдаги энг кекса кишилар рўйхатига киритилган эди. У ҳақида маҳаллий ОАВларда кўплаб материаллар берилган.

Тошбиби Раҳмонова умр йўлдоши Шодмон Раҳмонов билан икки ўғил ва уч қизни вояга етказган. Ҳозирда у кишининг 26 невараси, 79 та эвара ва 25 та чевараси бор.

Фурсатдан фойдаланиб Тошбиби аянинг оила аъзолари ва яқинларига “Qalampir.uz” таҳририяти номидан таъзия билдирамиз.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар