...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор


13:07, 28.05.2018 Жамият
 9 100

Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 73-кмда икки Nexia бир-бири билан тўқнашган.

Кеча, 27 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Чироқчи туманида яшовчи Ж.Жавлонов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia автомашинаси “Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 73-кмда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Р.Ҳусанов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia  билан тўқнашиб кетган.
 
Натижада Р.Ҳусанов бошқарувидаги Nexia ва унинг икки нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар, бир нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Шунингдек, автоҳалокатдаги иккинчи Nexia’дан икки нафар аёл йўловчилари шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи ва бир нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қашқадарё Чироқчи ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар