...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати тақиқланди


11:49, 17.04.2017 Жамият
 3 296

Қамчиқ довони орқали битта ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тушадиган, ўта оғир юклар ортиқ бўлган юк машиналарининг ўтиши тақиқланди

Жорий йилнинг 1 июлидан Қамчиқ довони орқали битта ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тушадиган, ўта оғир юклар ортиқ бўлган юк машиналарининг ўтиши тақиқланди. Ушбу тақиқ Вазирлар Маҳкамасининг "А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида келтирилган.

Қайд этилишича, "Чинор" (Тошкент вилояти Оҳангарон тумани) ва "Шеробод" (Наманган вилояти Поп тумани) постларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит ўлчамларини, шу жумладан, етакловчи ўқ юкламаларини текшириш бўйича замонавий ускуналар ўрнатилади.

Ҳужжатга мувофиқ, битта етакловчи ўққа тушадиган оғирлик параметрлари бўлинмайдиган катта габаритли ва оғир юкларни ваколатли органларнинг махсус рухсатлари билан олиб ўтаётган, шунингдек, Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун жалб қилинган юк автотранспорт воситалари учун амал қилмайди.

Ушбу тақиқ 2017 йил 1 июлдан кучга киради.
Бобур Жалолов

Теглар:Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар