...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида қор! Ҳарорат -18 гача тушиши айтилмоқда


12:44, 19.12.2018 Жамият
 5 529

Манба Қамчиқ довонидаги айни вазият акс этган суратларни QALAMPIR.UZ таҳририятига йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳафта бошида 19-20 декабр кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши, тоғ ҳудудларда қор ёғиши, 18-19 декабрда кучли ёғингарчилик кузатилиши ҳақида баёнот берган эди.
 
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, ёғингарчилик Қамчиқ довонида бошқа кунларга нисбатан анча кучайган. Довонда кечадан буён тинимсиз қор ёғмоқда. Йўллар қорга бурканиб, музлай бошлаган, автомобиллар ҳаракатланиши қийин бўлиб қолган.
 
Манба Қамчиқ давонидаги айни вазият акс этган суратларни QALAMPIR.UZ таҳририятига йўллади.
 
ФВВ ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилишларича, айни дамда Қамчиқ довонидаги ҳарорат -5 даражани ташкил этмоқда. Шамол сониясига 5-10 метр тезликда эсмоқда.
 
Марказнинг хабарида кўрсатилишича, қор ёғиши эртага, 20 декабрь куни ҳам давом этади. Ҳаво кечаси -7...-2, кундузи -5...0 даража бўлади.
 
Халқаро Гидрометеорология хизматлари эса бошқа маълумотларни айтмоқда. Қамчиқ довонида ҳарорат бугун, 19 декабрь куни -7...-12 даража, 20 декабрь куни -10...-18 даража бўлиши қайд этилган. 

Теглар:Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар