...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида қолиб кетган мактаб ўқувчилари қутқарилди


10:28, 17.10.2018 Жамият
 5 434

Қутқарувчилар йўловчиларни “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси биносига олиб келишган.

Кеча, 16 октябр куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари “Қамчиқ” довонида об-ҳавонинг кескин пасайиши,  кучли шамол эсиши ва қор ёғаётганлиги сабабли соат тахминан 03:30 да назорат ишлари олиб бораётган вақтида иккита Дамас русумли автомошиналарнинг бузулганлиги сабабли тўхтаб қолганлигини аниқлашган. 
 
Маълумотга кўра, автомашиналарда Самарқанд шаҳрида спорт мусобақаларида иштирок этган 9 нафар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари 3 нафар мураббийлари кузатувида уйларига қайтишаётган экан.


 
Қутқарувчилар йўловчиларни “Қамчиқ” махсус қидирув қутқарув бошқармаси биносига олиб келишган,  у эрда иссиқ овқат, иссиқ жой билан таминлаганлар, эрта тонгда эса автомобилни таъмирлаб уйларига жўнатганлар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ФВВ Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар