...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида Nexia автомобили тепаликдан пастга қулади


22:41, 02.06.2016 Технология
 7 470

Бундан бироз аввал, Қамчиқ довонида икки автомобилни кўчки босиб қолиб, 5 киши вафот этган эди.

Бугун, 2 июнь куни Қамчиқ довонида навбатдаги ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Nexia автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, тепаликдан пастга қулаган. Айтишлари автомобиль у қадар катта тезликда келмаётган бўлган. Автомобиль ёмғирли йўлда тўхташга қийналиб, сирпанган ва пастликка қулаган. Ҳалокат сабаб ағдарилиб кетган автомобиль кўнгилли ҳайдовчилар ёрдами билан тўғри ҳолатга келитирилган.
 
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Автомобиль ичида бўлганларнинг саломатлиги яхши экани хабар қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қамчиқ довонида икки автомобиль кўчки остида қолиб, 5 киши ҳалок бўлган эди. 

Теглар:ЙТҲ Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!