...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамчиқ довонида икки автомобиль кўчки остида қолиб кетди


23:58, 04.05.2016 Жамият
 7 427

Воқеа 4 май куни соат 14:00 да содир бўлгани айтилмоқда. Қурбонлар бор.

Жорий йилнинг 4 май куни соат тахминан 14:00 да Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довони ҳудудида кўчки содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати тезкор хабар бермоқда.
 
А-373 М-39 автомагистралида содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетди.
 
Хабарда келтирилишича, қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар бор. Ҳозирча улар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
 
Жабрланганларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
Воқеа жойида кўчки билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли хизматлар иш олиб боришмоқда. 

Теглар:ФВВ ЙТҲ Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар