...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаллоблар туфайли Сурия аҳолисига гуманитар ёрдам тўхтатилди


11:26, 27.07.2016 Олам
 4 041

USAID 239 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шартномани бекор қилган.

АҚШ Сурия аҳолисига етказиб бериладиган гуманитар ёрдам бўйича бир қатор дастурларни тўхтатиб қўйди. Бунга сабаб,  воситачиларнинг қаллоблиги ва ўғирлиги сабаб бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) хабарига ҳавола қилаётгана “The Washington Post” нашри ёзмоқда
 
Нашрнинг ёзишича, агентликка Сурияга бораётган гуманитар ёрдам юкларининг ўғирланиши билан боғлиқ 116та шикоят келиб тушган.  Шу муносабат билан 25та тергов иши очилган, уларнинг учдан икки қисми ўғирлик билан боғлиқ. Агентлик 239 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шартномани бекор қилган.
 
“Бизнинг яхши ният билан қилаётган ишларимизга қарамасдан, ёмон одамлар ўз манфаатлари учун оғир вазиятдан фойдаланишга уринишди. Бу билан улар суриялик оч-наҳор кишиларни озиқ-овқат,  дори-дармон ва бошқа муҳим нарсаларсиз қолдиришди”, дейди USAID бош инспектори Эн Калварези Барр.
 
Маълумот ўрнида, USAID – АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлигини ташкил этиш ҳақидаги акт 1961 йил ноябрда президент Жон Кеннеди томонидан имзоланган. Мазкур агентлик дунё бўйлаб давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беради. Агентлик фаолиятидаги дастурларга АҚШ федарал бюджетининг 1 фоизи миқдорида маблағ сарфланади. USAID дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз ваколатхоналарига эга.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:USAID Сурия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!