...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин сайлов ва санкциялардан олдин Россиянинг ўта замонавий қуролларини намойиш қилди


09:29, 02.03.2018 Олам
 5 487

Россияда жорий илнинг март ойида президентлик сайловлари ўтказилади.

Кеча, 1 март куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг мурожаати одатдагидай Кремлда эмас, инфографика ва видеотасвирларни намойиш қилиш шароитига эга Россия тарихий ёдгорликлар биноси Манежда бўлиб ўтди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар қилди.
 
Айни пайтда АҚШнинг мудофаа тизими юқори баҳоланса-да, Путин ўз чиқишида ҳали бирон мамлакатда бўлмаган янги мудофаа тизими қуроллари Россияда мавжуд эканлиги ҳақида гапирди ва уларни қисман намойиш қилди.

Aziz Rametov tavsiya etadi!
 
Путин техника оламидаги ҳақиқий инқилоб ўтган икки йилда Россияда амалга оширилганини таъкидлади. Унга кўра, россиялик олимлар ҳали ҳеч бир мамлакат эга бўлмаган металл ядровий ракетани мувафаққиятли синовдан ўтказган.
 
Ушбу ракета нишонга нисбатан ҳаракатланганда троекторияни кескин ўзгартириш имконига эга бўлгани учун уни уриб туширишнинг иложи йўқлиги таъкидланди.
 
Ушбу ракета “Сармат” номи остида чиқарилган бўлиб, чексиз имкониятлари жиҳатидан “Воевода”дан анча устун туради.
 
Ракета товуш тезлигидан 20 баробар тез ҳаракатлана олади.
 
Путин ўз маърузаси давомида Россиянинг умуман Россиянинг янги ҳарбий-техник қудрати ҳақида гапириб, НАТО ва АҚШ ҳарбий кучларининг Руминия, Польша, Аляска, Япония ва дунёнинг бошқа ҳудудларида гегемонлигига қарши равишда бундай қуролларни ушлаб туриш лозимлигини таъкидлади.
 
Путин, шунингдек, Россия дунёдаги ва ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бундай қуролларга эга эканлигини маълум қилди.
 
У рус армияси ўта замонавий қуроллар билан таъминланишда 60 фоизга етганини таъкидлади.
 
Бугунги кунда рус армиясининг ҳарбий салоҳияти ва ундаги аскарларнинг жасоратини таъкидларкан Путин Сурияда ҳалок бўлган СУ-25 учувчиси Роман Филиповнинг мардлигини алоҳида қайд этиб, дунёнинг бошқа мамлакатида Россиядаги каби бундай садоқатли ҳарбийлар йўқлигини айтиб ўтди.
 
Маъруза давомида Путин қарийб икки соат рус ҳарбий қудрати ва янги технологияси инфографикасига оид слайдларни намойиш қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,  Россияда президентлик сайловлари жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Россия қурол ракета 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!