...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пушкиннинг авлоди, миллиардер Жеральд Кавендиш вафот этди


12:38, 10.08.2016 Олам
 4 270

Гросвенорнинг мол-мулки унинг 25 ёшлик ўғлига қолади ва у Бирлашган Қиролликнинг янги ёш миллардери бўлади.

Кеча, 9 август куни машҳур рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг авлодидан бўлган миллиардер Жеральд Кавендиш Гросвенор 65 ёшида вафот этди, деб ёзади буюк Британиянинг “Telegraph” нашри.
 
Рус шоири, драматург Александр Сергеевич Пушкин авлоди, Романовлар сулоласи вакили, олтинчи Вестминстер герцоги бўлган Жеральд Кавендиш Гросвенор кеча, 9 август куни Престондаги шифохонада оламдан ўтди.
 
Гросвенор Пушкиннинг қизи Наталья Пушкинанинг авлоди бўлиб, улар Виндзорлар билан қариндош саналишади. Эндиликда отасидан қолган барча мол-мулкка унинг ўғли, 25 ёшли Хью Ричард Луи Гросвенор эгалик қилади. Хью Британия шаҳзодаси Жоржнинг чўқинтирган отаси саналади.
 
Айтиш лозимки, герцогнинг ўғлидан ташқари яна учта фарзанди – қизлари бор. Бироқ Британия қонунларига кўра, улар меросга эгалик қила олмайди.
 
“Forbes” журнали берган маълумотларга кўра, Жеральд Кавендиш Гросвенор дунё бўйича Буюк Британиядаги энг бой кишилар рўйхатининг 68-поғонасида турган. Унинг маблағи 8,3 миллард фунт стерлинг миқдорида деб баҳоланган. 
Умида Якубова

Теглар:Буюк Британия Александр Сергеевич Пушкин Романовлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!