...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пропискасиз яшаган ва яшатганларга жавобгарлик енгиллаштирилади


15:16, 10.01.2018 Жамият
 4 990

2018 йилнинг 20 мартидан паспорт тизими қоидалари соддалаштирилиши режалаштирилмоқда.

Хабарингиз бор, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси жорий йилнинг 15 январига қадар  умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.
 
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 20 мартидан паспорт тизими қоидалари соддалаштирилиши режалаштирилмоқда.
 
Бунда мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
 
Қолаверса, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштирилиши ҳам ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ўз ифодасини топади.
 
Ҳужжатда паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш  назарда тутилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Давлат дастурида фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам муҳокамага қўйилганди. 

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси Прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар