...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамлари белгиланди


09:51, 14.12.2016 Жамият
 4 386

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар бир овоздан бу санани маъқулладилар.

8 январь – “Прокуратура органлари ходимлари куни” сифатида қайд этилди. Бу таклиф кеча, 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
 
Гап шундаки, 1992 йил 8 январь санасида “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган. Мажлисда сенаторлар буни алоҳида таъкидлашди ва 8 январни “Прокуратура органлари ходимлари куни” деб эълон қилишга қарор қилишди.
 
Бундай куннинг белгиланиши ва байрам сифатида нишонланиши прокуратура органларига бўлган ишончни янада орттиради, уларга катта масъулият юкланганини яна бир бор тасдиқлайди.
 
Мустақиллик йилларида прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида катта ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.
Дурдона Расулова

Теглар:Прокуратура Касб байрами Прокуратура органлари ходимлари куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар