...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда Ўзбекистонда қарийб 400 минг киши доимий иш билан таъминланади


09:40, 14.12.2016 Жамият
 2 554

Аҳоли бандлигини, айниқса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш масала кун тартибига қўйилган энг асосий масала бўлди.

Кеча, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар бир қатор масалаларни кўриб чиқдилар.
 
Аҳоли бандлигини, айниқса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш масала кун тартибига қўйилган энг асосий масала бўлди.
 
Сенаторлар 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
 
Таъкидланганидек, Дастурда саноатда (131,1 минг), хизматлар соҳасида (69,5 минг), қишлоқ хўжалигида (55,8 минг), қурилишда ва инфратузилма лойиҳаларида (88,9 минг), шунингдек, бўш турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига (44 минг) янги иш ўринлари ташкил этиш орқали 389,3 минг кишини доимий иш ўринлари билан таъминлаш назарда тутилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 97,7 минг иш ўрни яратилади. Қишлоқ хўжалигида ва қурилишда йилига ўртача 199,1 минг киши мавсумий ҳамда вақтинчалик иш ўринлари билан таъминланади.

Бундан ташқари, аҳолининг ўзини иш билан таъминлашини рағбатлантириш ҳисобига 308,6 минг фуқарода, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 272,7 минг кишида, ҳунармандчиликда ва оилавий тадбиркорликда 35,9 минг кишида даромад манбалари пайдо бўлади. 

Дастурда демографик омилларни ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг самарали шаклларини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар билан боғлиқ бўлган меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари назарда тутилган. Дастурни ишлаб чиқишда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф баҳоланди. Бунда барча туманлар ва шаҳарлар учун 2017 йилда иш билан таъминлашга бўлган эҳтиёж, унинг тузилиши белгилаб олинди, харажатлар аниқланди, тасдиқланган дастурлар доирасида, шу жумладан, кичик саноат зоналарини яратиш жараёнида иш ўринларини ташкил этиш ҳисобига бандлик йўналишлари алоҳида белгилаб олинди. 

Дастурда 2017 йилда камида 508,8 минг нафарни ташкил этадиган ўрта махсус ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мажлис чоғида таъкидланганидек, коллеж ва лицейлар битирувчиларини ишга жойлаштириш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида махсус тадбирлар ишлаб чиқилади. Уларни амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, корхоналар ҳамда ташкилотлар иштирок этади. 

Сенаторлар қайд этганларидек, Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳамда туман ва шаҳарлар кесимида меҳнат бозоридаги вазият ва аҳоли бандлиги мониторинги натижалари 2017 йилда Олий Мажлис палаталарининг, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида, вазирликлар ва идораларнинг махсус кенгашларида мунтазам кўриб борилади ҳамда уларнинг натижалари бўйича барча даражадаги ҳокимликларга ва хўжалик бошқаруви органларига Дастур рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш учун таклифлар ҳамда топшириқлар юборилади. Дастур ижро этилиши устидан тизимли парламент назорати ўрнатилади.
 

Теглар:Аҳоли бандлиги Доимий иш Иш ўринлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар