...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент “Хавфсиз туризм” лойиҳаси билан танишди


17:23, 14.10.2017 Жамият
 2 562

Сайёҳлик объектларига видеокузатув мосламаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон иқтисодиёти учун туризм улкан даромадлар манбаи сифатида эътироф этилади. Бироқ ҳозирги кунда ушбу соҳадаги барча имкониятлар тўла фойдаланилганича йўқ.
 
Президент январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг туризм борасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, янги йўналишлар ташкил этиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, меҳмонхоналар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.
 
Ушбу топшириқларнинг ижроси юзасидан Президентга маълумотлар берилди. Хоразм вилоятига хорижлик ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш лойиҳалари тақдим қилинди.
 
Янги сайёҳлик йўналишларини очиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қилинаётган ишлар, 2018 йилда келиши кутилаётган сайёҳлар оқими ҳақида маълумотлар берилди.
 
“Хавфсиз туризм” лойиҳасига кўра, Ўзбекистонга келган сайёҳлар ва меҳмонларнинг хавфсизлигини таминлаш, улар учун замонавий шароитлар яратишрежалаштирилган.
 
Лойиҳа доирасида туризм инфратузилма объектларини видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш, туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ва сайёҳатчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи давлат ва нодавлат объектларини ягона ахборот-коммуникация тизимига улаш, вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар бўйича маълумотлар баъзасини шакллантириш асосий масала ҳисобланиши айтиб ўтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташриф Хавфсиз туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар