...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Хивадаги саройда бўлди


16:09, 14.10.2017 Жамият
 2 938

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди.
 
Маълумотларга кўра, мазкур сарой ҳудуди шу ерда яшаб ўтган Нуриллабой исмли савдогарга тегишли бўлган. Мажмуа хорижлик меҳмонларни қабул қиладиган қароргоҳ вазифасини ўтаган.
 
Давлат раҳбари январь ойида Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида мутасаддиларига мазкур мажмуани замон талаблари даражасида реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Президент тавсиясига кўра ишлаб чиқилган лойиҳага биноан бу ерда меҳмонхона, ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр, ҳунармандлар кўргазмаси ташкил қилинган.
 
Шунингдек, кўргазмаларда Хоразмнинг XIX-XX асрлардаги тарихий фотосуратлари, биринчи ўзбек кинооператори ва фотосуратчиси Худойберган Девонов олган суратлар ва киноасарлар намойиш этилмоқда. “Хоразм анъанавий ҳунармандчилиги: тарих ва замонавийлик”, “Ўзбекистон завонавий санъати: оҳанглар, тимсоллар, талқинлар” мавзуидаги кўргазмалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
 
Ташриф доирасида, шу куннинг ўзида Президент Хоразм вилояти иқтисодиётига жалб қилинадиган тўғридан-тўғри инвистицияларни кўпайтириш ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
 
“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун 414 гектардан ортиқ ер майдони ажратилган. Янги эркин иқтисодий зонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари каби қатор йўналишларда замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади.
 
Аввалроқ, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар