...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент топшириғи билан жорий қилинган лавозим ўз эгасини топди


15:07, 24.11.2018 Жамият
 11 550

Жусипбек Сидикбекович Казбеков 1973 йил 15 апрель санасида Нукус шаҳрида туғилган.

Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ўринбосар тайинланди
 
Жусипбек Сидикбекович Казбеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Жусипбек Сидикбекович Казбеков 1973 йил 15 апрель санасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган.
 
1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ҳамда 2011 йилда Колорадо штати университетини (магистратура, АҚШ) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, сув ресурсларини бошқариш.
 
Казбеков 2015 йилдан бугунги кунгуча Марказий Осиё минтақавий экологик маркази халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сув дастурлари бўйича координатори лавозимида фаолият юритиб келган.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозим Президентнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги топшириғига биноан жорий қилинмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қорақалпоғистон Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар