...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади. Қачон?


15:26, 24.11.2018 Жамият
 3 734

Ҳозир нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқларни қайтаришга 15 кундан 20 кунгача вақт кетади.

Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи Молия вазирлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги.
 
Унда Олий Суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобиль транспорти агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг вакиллари иштирок этган.
 
Ҳозир юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтаришга 15 кундан 20 кунгача вақт кетади. Тўлиқ электрон тизимга ўтиш натижасида мазкур жараён 3–4 баравар тезлашади.
 
Йиғилиш иштирокчилари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан хулосалар электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олган. Бу ортиқча ва нотўғри тўланган маблағлар тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имконият яратади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Солиқ Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар