...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ташрифни якунлади. Наманганда қандай ўзгаришлар?


19:00, 03.05.2018 Жамият
 5 663

Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунига етди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига ишончли манбалар хабар берган.
 
Президент ташриф давомида дастлаб, Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди ва Наманганда картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқиш, бутун мамлакатга ҳосилдор уруғ етказиб бериш бўйича топшириқ берди.
 
Сўнгра, Наманган шаҳрида ташкил этилаётган “Орзу” кичик саноат зонасига ташриф буюриб, хорижий технологияларни олиб келиш учун маблағ ажратиш, экспортни кенгайтириш учун корхоналарга халқаро мақом бериш зарурлигини таъкидлади.
 
Тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш, хомашё олиш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
 
Президент Норин туманидаги “Беш сада” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлди.
 
Кластердан энг катта мақсад – сифат ва даромад. Пахта етиштиришни кластерларга топширсак, дала ишлари тизимли ва ўз вақтида бўлади, даромад ошади, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Давлат раҳбари шунингдек, Наманган вилоятига ташрифининг илк кунида Учқўрғон туманида жойлашган “Узтекс Учқўрғон” ва “Учқўрғон текстиль” қўшма корхоналари фаолияти билан танишди.
 
Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.
 
Мирзиёев йиғилишда Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.
 
Мирзиеёв Наманганга ташрифнинг иккинчи кунида Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасига борди ва Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни кириб кўрди.
 
Шавкат Мирзиёев Ибрат мактабини аъло баҳоларга битирган ўғил-қизларни олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш ва грант асосида ўқитиш бўйича топшириқ берди.
 
Давлат раҳбари Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини бевосита кузатди.
 
Президент Наманган шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Наманган балки Ўзбекистонда қиёси йўқ бўладиган мазкур паркка “Афсона” деб ном беришни таклиф қилди.
 
Шу тарзда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар