...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шавкат Мирзиёев Вьетнам халқига ҳамдардлик билдирди


09:53, 09.08.2017 Жамият
 1 768

Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга ҳамдардлик изҳор этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам шимолида сув тошқини рўй бериб, кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга ҳамдардлик изҳор этгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Маълумот учун, Вьетнам шимолида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 16 одамни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда ҳолат натижасида 228 уй вайронага айланган, 21 нафар одам турли даражадаги жароҳатлар олган.
 
Сув тизимлари ва буғдой ҳосилининг нобуд бўлиши хавфи мавжудлиги хабар қилинган.
 
Бедарак йўқолганларни қидириш ишларига беш мингдан ортиқ ҳарбийлар, полициячилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари жалб қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Вьетнам Сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар