...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Путин болалар бўтқаларини севиб истеъмол қилишини айтди


17:44, 14.04.2016 Олам
 2 858

Мени ҳеч қачон ўзим хоҳламаган ишни қилишга мажбурлашмаган. Бўтқаларга келадиган бўлсак, мен уларни севиб истеъмол қиламан.

Россия Президенти билан ўтказилаётган “Тўғридан-тўғри мулоқот” давомида 9 ёшли Анастасия Зайцеванинг Президент Путинга берган саволи кўпчиликнинг табассумига сабаб бўлди. Президентнинг бу саволга берган жавоби эса янада ҳайратланарли бўлди.

“Сиз болалар бўтқаларини яхши кўрасизми?. Бўтқани яхши кўрмасангизда уни ейишга мажбурлашганда, қандай йўл тутгансиз”, дея мурожаат қилди Анастасия.

Владимир Путин кутилмаган саволдан аччиқланмади. Аксинча, юзида табассум ила бўтқалар инсон учун жуда фойдали эканини ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қилди.

“Мени ҳеч қачон ўзим хоҳламаган ишни қилишга мажбурлашмаган. Бўтқаларга келадиган бўлсак, мен уларни севиб истеъмол қиламан”, дейди Путин.
 
Қизалоққа Президент билан мулоқот ёқди чоғи уни яна саволга тутди:

— Бўтқага нисбатан муносабатингиз ўзгарганми?

— Ҳа, фақат яхши томонга. Тишларинг қанча кам бўлса, юмшоқ овқатларни яхши кўришни бошларкансан.

Теглар:Россия Президенти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!