...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Отабек Муродовни Бош прокурор лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди


18:57, 31.01.2018 Жамият
 8 770

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев вазифасидан озод этилиб, МХХ раислигига тасдиқланди.

Хабарингиз бор, бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида фаолият юритиб келган Рустам Иноятовнинг Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев вазифасидан озод этилиб, МХХ раислигига тасдиқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 31 январь куни имзоланган ПФ-5320-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 бандига мувофиқ Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Теглар:Отабек Муродов Ихтиёр Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар