...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент кўрсатилаётган коммунал хизмат билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди


16:02, 05.01.2018 Жамият
 3 421

Давлат раҳбари “Файзли” маҳалласи профилактика инспектори уйида ҳам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига уюштирган ташрифи чоғида Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
 
Шу ерда Янгийўл шаҳринининг  Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида  такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.
 
Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳудудда 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.
 
Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг  Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.
 
Давлат раҳбари  “Файзли” маҳалласи профилактика инспектори уйида бўлди.
 
Аҳоли билан мулоқот қилди.
 
Президент Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни тўлиқ  таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бўлиб, “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишган эди.
 
Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар