...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримовнинг Фармони билан Шуҳрат Узоқов янги лавозимга тайинланди


10:21, 31.08.2016 Жамият
 16 844

Ислом Каримовнинг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги  Фармонига асосан, Баҳодир Абдуллаевич Зиляев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шунингдек, Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил 26 августдаги Фармонига асосан, Шуҳрат Шарапович Узоқов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан Узоқов эгаллаб турган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилган. 

Теглар:Ислом Каримов Шуҳрат Узоқов Баҳодир Зиляев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Нилуфар
23:24 31.08.2016

Оллохдан Юртбошимизнинг умрларини узок ,бошлари омон булишини хар нафасимизда сўраяпмиз.Бизларни шундай дориломон кунларга етказганлари учун чексиз миннатдормиз.Биз курмаган кунларни болаларимиз куряпти, бу накадар бахт эканлигини билсангиз эди.Отажон биз Сизни яхши курамиз, афсус менинг дадам шундай кунларга етмади,аммо улар хам Сизни жуда яхши курардилар.Доимо хурмат билан тилга олардилар.Сизнинг яна байрамларда бизларни кутлашингизни кутяпмиз.


Nafisa
18:55 31.08.2016

Ollohim sendan utinib so'rayman prezidetimizga sog'lik bergin. Man 26 yowdaman man ulgunimcha ukwi yawasinla.....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар