...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримов Хотира майдонига ташриф буюрди


03:14, 09.05.2016 Жамият
 5 669

Давлат раҳбари майдонга ташриф буюрган уруш ва меҳнат фахрийлари, сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

9 майни халқимиз Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонлайди. 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши ортидан келган талофат, йўқотишлар, кўз ёшлар ва қора хатлар ўзбек халқига ҳам бегона эмас.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1999 йилдаги “9 майни Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида Хотира майдони қад ростлади. Ҳар бир вилоятга Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилиб, Ватан озодлиги ва тинчлиги учун жон берганлар номи абадийлаштирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 май куни эрта тонгдан Тошкент шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюриб,  ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.


 
Президент Ислом Каримов Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 
 
Давлат раҳбари майдонга ташриф буюрган уруш ва меҳнат фахрийлари, сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.  
 
“Шу кунларда юртимизда, қишлоқ ва шаҳарларимизда, ҳар бир оила ва хонадонда каттаю кичик – барча ватандошларимиз 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини, Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 71 йиллигини кенг нишонламоқда. Ана шу буюк ғалабани қўлга киритишда мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларимизни, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни табриклаш, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаш мен учун катта шарафдир”, дейди Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда.
 
Шу куни Мотамсаро она ҳайкали пойи гулларга бурканди. Турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди. 

Теглар:Хотира ва қадрлаш куни 9 май Ислом Каримов Хотира майдони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар