...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Давлат маслаҳатчиси Наманган аҳолиси билан учрашди


17:13, 29.03.2017 Жамият
 2 973

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Наманган вилоятининг Чуст, Учқўрғон, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида вилоят аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Бугунги кунда Наманган вилояти аҳолисидан Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 29 мингга яқин мурожаат ва аризалар келиб тушган бўлиб, уларнинг 90 фоиздан зиёди асосли деб топилган ва назоратга олинган.
 
Хусусан, Косонсой туманидан – 1475 мурожаат келиб тушган, Мингбулоқ туманидан – 703, Наманган туманидан – 1519, Норин туманидан – 1288, Поп туманидан – 2125, Тўрақўрғон туманидан – 1540, Уйчи туманидан –1725, Учқўрғон туманидан  – 1665, Чортоқ туманидан – 1711, Чуст туманидан – 2744, Янгиқўрғон туманидан – 1291 ҳамда Наманган шаҳридан – 11179.
 
Мазкур мурожаатлар асосан уй-жой олиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, уй-жойларнинг таъмирлашга муҳтожлиги, судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишларнинг кўрилиши ҳамда суд қарорларининг ижроси, банк-молия масалалари, моддий ёрдам, ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, фуқаролик, паспорт олиш каби соҳаларга оиддир.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Турсунхон Худойберганов иштирокида 27-28 март кунлари Наманган вилоятининг Чуст, Учқўрғон, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида вилоят аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди.
 
Сайёр қабулларда Наманган вилояти ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари, бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
 
Аҳоли билан учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига фуқароларнинг турли мазмундаги 350 га яқин мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди.
 
Мингбулоқ тумани Найман ҚФЙда истиқомат қилувчи Ўғилхон Исоқова қишлоқда мактабгача таълим муассасаси мавжудлиги, аммо фаолият юритмаслигини маълум қилган. Қишлоқда болалар боғчасига катта эҳтиёж борлигини айтиб, унинг фаолиятини қайта йўлга қўйиб беришда ёрдам сўраган. Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва боғча таъмирлаш учун дастурга киритилиб, фаолият бошлаши маълум қилинди.
 
Наманган шаҳрининг Эшобод МФЙда яшовчи Мунисхон Сатторова тадбиркорлик қилиш учун бино ва имтиёзли кредит ажратиш масаласида ёрдам беришни сўраган. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш бўйича шу ернинг ўзида банк муассасалари раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
 
Наманган туманидаги “Исмоил ота” фермер хўжалиги раҳбари Ёқубжон Юсупов хўжаликка ажратилган ер майдони асоссиз равишда захирага олинганидан норозилик билдирган. Мазкур муаммо ҳам сайёр қабул давомида кўриб чиқилиб, масала фермер фойдасига қонуний ва ижобий ечим топди.
 
Сайёр қабуллар якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Наманган Виртуал қабулхона Президент девони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар