...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди


20:01, 16.02.2018 Жамият
 7 057

Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.


 
54-мактабгача таълим мувссасаси 280 ўринга мўлжалланган. Боғча биноси ўтган йили  капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган.
 
Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи  болаларга  таълим-тарбия бериб келмоқда.  


 
Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди. Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. 



Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш ҳақида кўрсатмалар берди.
Икром Раҳмон

Теглар:Бухоро Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим муассасаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар