...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент билан учрашиш орзусидаги журналистнинг самимий хотиралари


12:36, 05.09.2016 Жамият
 13 657

Журналист Амира Рашидованинг ёзганларини ўқиб, уни сизларга ҳам илиндик. Президент билан учрашиш орзусида бўлган журналистнинг ёзганлари самимийлигини уни ўқиб ўзингиз ҳам англайсиз.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, ҳамюртларимизнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга нисбатан самимий муҳаббатларига гувоҳ бўляпмиз. Давлат раҳбари ҳаётлик чоғида у билан учрашганлар, суҳбатлашганлар жуда кўп. Улар орасида буни орзу қилганлар ҳам талайгина. Ижтимоий тармоқларда журналист Амира Рашидованинг ёзганларини ўқиб, уни сизларга ҳам илиндик. Президент билан учрашиш орзусида бўлган журналистнинг ёзганлари самимийлигини уни ўқиб ўзингиз ҳам англайсиз.
 
Ислом бобо, қизил галстук ва буюк орзу хақида...

Биласизми, менинг бир умрлик орзум – шу инсонни якиндан кўриш, уни қучоқлаб “Сизни жуда севаман”, деб айтиш эди. Ҳаёлан шу ҳақида кўп ўйлардим, буни репетиция қилардим ўзимча, бир кунмас бир кун орзу ушалишига умид қилардим... Ва янги қизил галстук олиб қўйган эдим, ҳар эҳтимолга қарши, кўришиб қолсам, у киши энг яхши кўрган рангдаги галстукларидан совға қиламан деб.
 
Ҳар эрталаб ва кечқурун уйимнинг ёнгинасидан машиналарида ғизиллаб ўтсалар, қувнаб кетардим, ғурур билан кузатардим, “Ишга кетаяптилар, ишдан келаяптилар”, деб. Доим аниқ вақтда, кеч колмасдан, бир хил соатда ишга катнардилар. Бир-икки кундузи йўллар ёпилиб кортежлари ўтса, қўрқардим, нима бўлди экан, мазалари қочдими ёки бетоб бўлиб қолдиларми, деб. Ҳайратланардим, етмишдан ошган боболар борки, остона ҳатлаб кўчага чиқишга эринади, бу инсон эса ҳақиқий “энержайзер” эдилар. Лекин, шунга қарамай доим хавотирда юрардим, худди отам учун хавотирлангандек, ахир вазифалари осон эмасди, бўйниларига олган юк ҳам ниҳоятда оғир эди. Ўттиз миллиондан ошик халқни бир инсон елкасида кўтариб юришини тассаввур қилинг... Биз уч фарзандимизга қараб чарчаймиз, нолиб коламиз. Бу инсон чин маънода ҳар биримиз учун кайғурар эдилар. Холимиздан бохабар, тинчлигимиз учун масъул, дастурхонимиз тўкинлигига сабабчи эдилар. Балогардонимиз ҳам эдилар.
 
Ўтган йили эсингизда бўлса, суриялик оила тинчликни излаб, уруш бўлаётган ватанидан қочиб, Грецияга келаётган пайт, сувга чўкишганди. Ўшанда ака-укаларни қирғоқда жонсиз ётган ҳолда топишганди. Бутун дунё ваҳимада, шу билан бирга, менинг болаларимга ҳам болачаларнинг суратлари кучли таъсир қилганди. Аввалига катта ўғлим хавотирда, лекин отаси билан бу мавзуда гаплашгач, тинчланиб олганди. Бир икки кун ўтгач, кичик ўғлим Ислом, акасидан “Шу болачани ўрнида биз бўлиб қолганимизда нима бўлар эди?”, деб сўради. Акаси унга катъий оҳангда жавоб берди: “Ҳеч қачон! Эшитдингми? Ҳеч качон! Бу боланинг ўрнида мен хам, сен хам, бизнинг ўртоқларимиз ҳам бўлмайди! Биз Ўзбекистонда яшаймиз, бу ерда эса уруш нималигини билишмайди, чунки Ислом бобо сенинг энг яхши кўрган каҳрамонинг бэтменга ўхшайдилар, у киши бир пайтнинг ўзида ҳаммамизни қўриқлай оладилар...” Катта ўғлим укасига у тушунадиган тилда, энг севган каҳрамони тимсолида Президент бобоси ҳақида айтиб, уни тинчлантирганди. Кечадан бери ҳаммадан кўп Ислом ўғлим қайғуда. “Уларни соғинаман, ойи”, деб кўз ёш ҳам тўкиб олди.
 
Ўғлим Ислом 1 сентябрь, мустақилликнинг 20 йиллигида туғилган. Президентимизга ўхшасин, дея яхши ниятда унга уларнинг исмларини берган эдик. Бир нарсага ишонаман, ўғлим шу инсонга ўхшаб вояга етади, чунки унда бунинг учун ҳамма шароитлар бор, у тинч юртда туғилди. Мухими хоҳиш, интилиш ва ватанпарварлик руҳидаги тўғри тарбияни беришимиз ҳамда имонни юрагига жо этиш. Имонли инсон эса Ватан учун жонини беради, худди отамизга ўхшаб...
 
Айтганча, президентимиз учун аталган қизил галстукни ўғлим институтга кирган куни совға қиламан, бобосидан эсдалик бўлсин дея, яхши ниятда, буюк умидлар ила... 
Амира Рашидова

Теглар:Ислом Каримов Амира Рашидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Muhammaddiyor
06:50 10.09.2016

Mazkur maqolani o'qib, ko'zlarim yana yoshlandi. Islom Abduganiyevich timsoli - millat birligi va uning yorqin kelajagi timsolidir. Shu insonning xotirasining o'ziyoq ahillik, o'zaro hamjihatlikni saqlash uchun bosh omil vazifasini o'taydi. MILLAT OTASIGA JANNAT MUBORAK! ALLOH RAHMATINING WAKSIZ EGASI!


Зебо
17:47 06.09.2016

Шунчалар орзу қилган эдимки шу инсонни яқиндан кўришни! Нур ёғилган чеҳраларига қараб, борлигига шукрона келтиришни! Ўтган йили шаҳримизга келганларида рўйхатга тушмай қолганимдан бир ой йиғлаганим эсимда...Эсиз, армон бўлиб қолди. Ҳар гал суратларига қарасам, кўзим ёшга тўляпти...Жойлари жаннатдан бўлсин, қабрлари тўла нур бўлсин...


Махбуба
16:14 05.09.2016

Сайтда ёзилган барча сузларга кушиламан.Хакикатда Ислом Каримов тенгсиз инсон эдилар.Ислом Абдуганиевич Каримов !!! Рахмат сизга халкингиз учун жон фидо этганлигингиз,узбек халкини дунёга танитганингиз ва барча барчаси учун.Сиз доимо калбларимизда мангу яшайсиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар