...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Арипов, Қўчқоров ва икки қўмита раисига муҳим вазифалар юклади


10:07, 24.10.2018 Жамият
 5 295

Президент қарорида электр энергетикаси соҳасини тубдан модернизация қилиш белгиланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикси Президентининг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатда 2018-2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш белгиланди.
 
“Йўл харитаси”да қуйидагилар назарда тутилади:
 
  • мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт 7 та инвестициявий лойиҳани амалга ошириш;
 
  • жалб қилинадиган кредитлар ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш, 2 500 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва модернизация қилиш;
 
  • Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда – ЭЭҲО ва НҚАТ) 7 миллион истеъмолчиларни улаш, 2021 йил якунига қадар ЭЭҲО ва НҚАТ қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказиш;
 
  • Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари билан келишилган, умумий қиймати 1,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли кредитларни ўзлаштириш.
 
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга – “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини қатъий назоратга олиш;


 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродовга –электр энергетикаси тармоғига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга – электр энергетикаси тармоғида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш механизмларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;
 
“Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевга –лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, мазкур қарорда белгиланган объектларни қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Электр энергия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар