...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пора, мансабни суиистеъмол қилиш... Собиқ Бош прокурорга қандай айбловлар қўйилаётгани маълум


20:02, 25.02.2018 Жамият
 15 146

15 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошида турган Рашид Қодировнинг нима билан айбланаётгани маълум.

Аввалроқ, 2000 йилдан 2015 йилнинг апрелига қадар Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимида фаолият юритган Рашид Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва Қодиров қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
15 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошида турган Рашид Қодировнинг нима билан айбланаётгани маълум.



Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноий иш очилган. Хўш, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқорида саналган моддаларида нима дейилган?
 
Жиноят кодексининг 165-моддаси:
 
Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш.
 
Унга кўра, айбланувчи уч йилдан беш йилагача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Жиноят кодексининг 205-моддаси:
 
Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий миқдорда зиён етказилишига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш яки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Жиноят кодексининг 210-моддасига кўра:
 
Пора олиш, яни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқари органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилагча озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Теглар:Рашид Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар