...
МЕНЮ
ONLINE TV

Патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимлари автомобиль сотиб олишига имтиёз яратилди


14:56, 31.08.2018 Жамият
 3 979

Вазирлар Маҳкамаси ушбу соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш тартиби жорий этилди.
 
Кредитлар 10 йилгача муддатга, сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи миқдорини дастлабки бадал сифатида тўлаган ҳолда, фоиз ставкаси кредит бериш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида (14 фоиз) ҳисобланган ҳолда берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:патруль-пост хизмати йўл-патруль хизмати Вазирлар Маҳкамаси қарори кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар