...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пашинян Арманистон ички қўшинларини ҳам Қорабоғга юбормоқчи


19:45, 03.07.2018 Олам
 2 614

Полиция бу хабарни тасдиқлаган ва бу бўйича қарор чиқарилса эълон қилинишини маълум қилган.

Арманистон ҳукмрон доиралари ички қўшинларни чегарага юбормоқчи. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири хабар бермоқда.
 
“Қонунга кўра, бу аскарларнинг вазифаси мудофаада иштирок этиш, бироқ аввалги ҳукуматлар улардан норозилик ҳаракатларини бостиришда фойдаланган. Полиция бошлиғи Валерий Осипян бўлинмалар билан учрашиб, мудофаа вазирлигидан келган таклифни қабул қилганини билдирган. Бу борада сўнгги қарорни Бош вазир Никол Пашинян қабул қилади”, дейилади хабарда.
 
Маълум бўлишича, фақатгина битта бўлинма бу таклифга норозилик билдирган.
 
Осипяннинг сўзларига кўра, 15 августдан ички қўшинлар чегарани қўриқлаш учун Қорабоғга 15 кунлик навбатчиликка юборилади. Шу кунларда улар қўшимча ҳақ оладилар. Полиция бу хабарни тасдиқлаган ва бу бўйича қарор чиқарилса эълон қилинишини маълум қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон кўп йиллардан бери Тоғли Қорабоғ ва унга ёндов баъзи ҳудудлар устида баҳлашади. Арманистон Тоғли Қорабоғга ички қўшинларини ҳам тўплаши Озарбайжон билан муносабатларни янада кескинлаштириб юбориши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Тоғли Қорабоғ Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!