...
МЕНЮ
ONLINE TV

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпиладими?


15:27, 15.06.2017 Жамият
 9 430

15 июнь куни ижтимоий тармоқларда П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

Июнь ойи бошида П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг вафот этиши оммавий ахборот воситаларининг эътибор марказидаги асосий ҳамда кўп муҳокама қилинган воқеалардан бири бўлди.
 
“Qalampir.uz” сайти орқали Иброҳимовнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллагани, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилгани, гумондор сифатида Ислом Тўлаганов ҳақидаги маълумотлар тарқатилгани ва унинг қўлга олингани, мазкур жиноят ишини Бош прокурорнинг шахсан ўзи назорат қилаётгани, тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилаётгани, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ва унинг икки муовини ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар берган эдик.
 
Бугун,15 июнь куни ижтимоий тармоқларда П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилаётгани, бошқа қабул амалга оширилмаслиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
 
Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан боғланганимизда ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслиги, бу бўйича ҳукуматнинг қарорини кутишаётгани таъкидлашди.
 
Боровский тиббиёт коллежида эса қабул 20 июндан эканлиги, ҳозирча муассаса ёпилиши ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот йўқлиги маълум қилинди.
Сумбула

Теглар:П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи Жасурбек Иброҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар