...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исломбек Тўлагановнинг отаси апелляция берди. 12 январда қайта суд ўтказилади...ми?


21:52, 08.01.2018 Жамият
 9 951

Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисм “д” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

2016 йилнинг баҳор ойларида Тошкентнинг П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасида чиққан низо ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган Жасурни орамиздан олиб кетди.
 
Ушбу жиноят бўйича туркум хабарлар бериб борилди. Воқеага алоқадорлар жазосини олди. Коллеж раҳбари ва унинг икки ўринбосари ишдан бўшатилди.
 
Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисм “д” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.
 
Суд  1999 йилда туғилган Исломбек Тўлаганов жиноятда айбдор деб топди. Унга нисбатан олдиндан оғир тан жароҳати етказишни мақсад қилган ҳолда марҳумнинг ўлимига сабаб бўлганлик учун умумий тартибдаги колонияда олти йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди.
 
Бироқ, бу воқеалар Жасурбек Иброҳимовнинг оиласидаги каби Исломбек Тўлагановнинг оиласидаги тинчликка ҳам рахна солди.
 
Тўлагановнинг ота-онаси ҳуқуқшунос. Айни дамда йигитча жазони ўтамоқда. Бироқ Исломбек Тўлагановнинг отаси суд қароридан норозилигини билдириб, апелляция билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилгани ҳақида маълумотлар етиб келди.
 
Жорий йилнинг 12 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан апелляция иши кўриб чиқилиши мумкин.
 
Батафсил маълумотларни тез орада тақдим этамиз. 

Теглар:Жасурбек Иброҳимов Исломбек Тўлаганов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар