...
МЕНЮ
ONLINE TV

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директорининг 2 ўринбосари ҳам ишдан кетди


18:11, 06.06.2017 Жамият
 13 566

Директорнинг профессионал таълим ишлари бўйича ўринбосари Фотима Алимова ўз жойида қолган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматидан “Qalampir.uz” сайтига хабар беришларича, кеча, 5 июнь куни директор билан бирга унинг ўринбосарлари ҳам ишдан олинган. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Вазира Ҳасанова ҳам ўз вазифаларидан озод этилган.
 
Директорнинг профессионал таълим ишлари бўйича ўринбосари Фотима Алимова ўз жойида қолган.
 
Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгач, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтган эди.
Фото: medk-borovskiy.uz

Теглар:#СправедливостьЖасуру Жасурбек Иброҳимов П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Zeromix
14:40 07.06.2017

1-Республика тиббиёт коллежи директорини ҳам ишдан олиш керак у ерда бунданда 10 баравар бардак булиб ётибти. Қолаверса амалдаги директор 20 йилдан бери мазкур креслога канадек ёпишиб олган, У ерда бутун бошли кланлар жойлашиб олган.


Adolat
09:35 07.06.2017

Shunchaki ishdan ketiw bu javobgarlikdan kochiwdir



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар