...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида ўртага ташланган масалаларни муҳокама қилди


17:11, 16.12.2016 Жамият
 2 942

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзу

16 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзЛиДеПнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мажлисда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзуидаги маърузаси ҳамда ундан келиб чиқувчи вазифаларни ҳар томонлама муҳокама қилишга қаратилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида таъкидланган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган ҳақиқат партиянинг бу борадаги саъй-ҳаракатларига дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
 
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган 2017 йилда аҳоли билан мулоқот қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш ЎзЛиДеПнинг муҳим вазифалари сирасига киради.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқувчи яна бир муҳим вазифа давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан жой олган, ҳозирги кунда ишлаб чиқилаётган, одамлар турмуши даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган мақсадли дастурлар ижросини таъминлашда фаол иштирок этишдан иборат.
 
ЎзЛиДеПдан вакиллик органларига сайланган депутатлар олдида турган яна бир муҳим вазифа – қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир. Мажлисда таъкиданганидек, қонунлар ижросини ташкил этиш бўйича аниқ ишлайдиган механизм яратиш жараёнида ЎзЛиДеПнинг муносиб иштирок этиши давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган ушбу вазифанинг нечоғли самарали бажарилаётганини кўрсатувчи мезон бўлиб хизмат қилади.
 
Мажлисда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Теглар:Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП Маъруза муҳокамаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар