...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзини Мудофаа вазирлиги ва ДХХ ходими деб товламачилик қилганлар ушланди


14:33, 13.12.2018 Жамият
 4 999

Икки нафар фирибгар одамларнинг 100 минг доллардан ортиқ маблағини “ухлатган”.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида одамларни алдаб, Давлат хавфсизлик хизматига ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.
 
Жабборов Маҳмараим Саломович 1955 йили Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган.
 
У маҳаллий фуқарога ўзини Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлимидан полковник Махмараим Саломович Жабборов, деб таништирган. Фуқарони келгусида ДХХ идораларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади ва эвазига 8 минг АҚШ доллари сўрайди.
 
ЎзАнинг ёзишича, у Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” ошхонасида юқорида қайд этилган 8 минг АҚШ долларидан 4 мингини олаётган вақтда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
 
Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлими, полковник Жабборов Маҳмараим Саломович номига сохта маълумотлар билан ёзилган қалбаки хизмат гувоҳномаси топилган.
 
Бундан ташқари, ўзини ДХХ ходими дея таништирган Хива шаҳрида яшовчи 39 ёшли Дилшод Рўзметовнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Рўзметов одамлар ишончига кирган ва ҳокимият идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига товламачилик қилиб, уларнинг пулини олиш билан шуғулланган.
 
Аниқланишича Дилшод Рўзметов бир неча фуқарога ер участкалари ажратиб берилишида ёрдамлашишни ваъда қилиб, улардан жами 100 минг доллардан ортиқ миқдорда пул олган.
 
Хозирда Маҳмараим Жабборов ҳамда Дилшод Рўзметовга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат хавфсизлик хизмати Мудофаа вазирлиги Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар