...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳарида “Нуронийлар маскани” мажмуалари қурилади


12:27, 30.12.2016 Жамият
 3 453

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барпо этиладиган “Нуронийлар маскани” мажмуалари тўлиқ жиҳозланиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кексаларга, қарияларга бўлган хурмати чексиз экани унинг Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ҳам ўз аксини топган.
 
29 декабрь куни имзоланган фармонда 2017 йил 1 сентябргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда маданият ва дам олиш истироҳат боғлари ҳудудида “Нуронийлар маскани” мажмуалари фаолият кўрсатишининг таъминланиши ва ушбу мажмуалар керакли жиҳозлар билан жиҳозланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
 
Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2017 йил 1 сентябргача ҳар бир туман ва шаҳарда, қоидага кўра маданият ва дам олиш истироҳат боғлари ҳудудида “Нуронийлар маскани” мажмуалари фаолият кўрсатишини, уларда “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлардаги (шаҳарлардаги) бўлимларини жойлаштириш учун хоналар ажратилиши ёки қурилишини таъминлаш белгиланган.

Мажмуаларни қуришда бой китоб фондига эга бўлган китобхонлар заллари, шахмат, шашка ўйнаш учун дам олиш хоналари, кексалар учун махсус тренажерлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шунингдек ошхона ва тиббий хона ташкил этилиши, уларни зарур мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш назарда тутилган.
 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ “Нуроний” жамғармаси ва унинг бўлимлари солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилар ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилиниши ҳам алоҳида таъкидланган.
 
Эслатиб ўтамиз, 29 декабрьдан эътиборан Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси таъсис мажлисининг Жамғарма номи Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси деб ўзгартирилди.
Умида Якубова

Теглар:Нуроний жамғармаси Нуронийлар маскани Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар