...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик қандолатчилар Озарбайжондаги фестивалда биринчи бўлишди


12:52, 22.07.2016 Олам
 3 469

Европа ва Осиё давлатларидан келган қандолатпазлар орасида Франция, Греция, Россия, Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа давлат вакиллари иштирок этишди.

Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Шекида учинчи Халқаро анъанавий ширинликлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Trend.az” хабар берди
 
Фестивалда Озарбайжоннинг 19 вилоятидан ташқари, Индонезия,  Россия, Ҳиндистон, Франция, Греция, Ўзбекистон, Эрон ва Украинадан миллий қандолат маҳсулотлари билан вакиллар қатнашди.


 




Кўтаринки руҳда ўтган фестивалда Ўзбекистондан келган қандолатпазлар ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Индонезия ва Ҳиндистонга, учинчи ўрин эса Эрон вакилларига насиб этди.
 
Ғолиблар ва совриндорлар танлов соврини ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Меҳмонлар учун концерт дастури уюштирилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Озарбайжон Халқаро анъанавий ширинликлар фестивали Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!