...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги айрим тиббиёт марказлари фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди


11:27, 14.03.2017 Жамият
 3 394

Тиббий хизматларнинг қимматлиги ва ҳудудларда муассасаларнинг филиаллари йўқлиги сабаб хизматдан фойдаланиш имкони мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини танқид остига олишди. Қонунчилик палатасининг 13 март куни бўлиб ўтган йиғилиши давомида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия ва Республика ихтисослаштирилган урология марказларининг фаолиятини кўриб чиқишди.
 
Аниқланишича, тиббиёт муассасалари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари етарли даражада ижро этилмаган, Президент томонидан белгиланган вазифалар суст бажарилмоқда. Тиббий хизматларнинг қимматлиги ва ҳудудларда муассасаларнинг филиаллари йўқлиги сабаб хизматдан фойдаланиш имкони мавжуд эмаслиги таъкидланди.
 
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятининг сифатини яхшилаш ва тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасидаги вазифалар белгиланган қарор қабул қилинди. Бу вазифаларнинг ижросини депутатлар парламент назоратини олиб борадилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қонунчилик палатаси Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар