...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилди


10:13, 27.12.2018 Жамият
 1 806

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 26 декабрь куни “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарор билан юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
 
Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:
 
  • ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
 
  • ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
 
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
 
Жамғарма маблағлари Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳажмини аниқлаш учун бажариладиган маркшейдерлик ишларини молиялаштиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.
 

Теглар:Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар