...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда терроризм хавфи қандай? Мутахассислар жавоб беради


13:25, 20.11.2017 Олам
 4 340

Рўйхатнинг илк 10 та мамлакатидан 9 таси ўтган йили ҳам шу рейтингда бўлган. Бу йил 10 талик рўйхатдан Миср чиқиб кетиб, ўрнига Туркия қўшилган.

“Иқтисод ва тинчлик” институти ҳар йили ўтказадиган “Терроризмнинг глобал индекси-2017” деб номланган ҳисоботини тақдим этди.
 
Муаллифлар рейтинг тузишда терактлар сони, қурбонлар ва яраланганлар кўрсаткичи, иқтисодий зарар миқдори каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мамлакатдаги ички фаоллик даражасини баҳолайдилар.
 
163 та мамлакат орасида Ўзбекистон 10 баллик максимум баҳодан 0,077 балл тўплаб, 125-ўринни эгаллади.
 
Таҳлилчиларнинг фикрича, жаҳонда фақатгина 38 та мамлакатда терроризм ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга таъсир ўтказмайди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
 
Шунингдек, Япония, Мўғулистон, Руминия, Словакия, Жанубий Корея, Шимолий Корея, Финляндия, Уммон, Вьетнам, Польша, Латвия, Куба, Панама, Уругвай, Сингапур, Туркманистон ва Папуа — Янги Гвинея каби давлатлар ҳам рўйхатдан жой олган.
 
Рейтингнинг юқори ўринларини терроризм хавфи юқори бўлган мамлакатлар эгаллаган бўлиб, рўйхатнинг охирги ўринлари эса терроризмнинг таъсирининг пасайиши билан тенглаштирилган.
 
Ўзбекистон ўтган йилги рейтингда 117-қатордан жой олганди. Бу йил эса бу натижа 8 поғонага юқорилаб, Ўзбекистон 125-ўринни эгаллади.
 
Ҳужжатда қайд этилишича, бу йил Сурия, Афғонистон, Нигерия ва Покистонда терроризм хавфи пасайган. Мутахассислар Нигерия келаси йили кучли бешталик рейтингни тарк этиши мумкинлигини тахмин қилишди. Аксинча, Ироқда терроризм хавфи 40 фоизга ошган.
 
Рўйхатнинг илк 10 та мамлакатидан 9 таси ўтган йили ҳам шу рейтингда бўлган. Бу йил 10 талик рўйхатдан Миср чиқиб кетиб, ўрнига Туркия қўшилган. Экспертлар сўнгги 14 йил давомида Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон доимий равишда 10 талик рўйхатдан жой олиб келаётганини таъкидлашди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Терроризм хавфи Ўзбекистон Рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!