...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда сентябрь ойида нарх-наво кўтарилди


11:18, 02.10.2018 Жамият
 4 771

Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 %, хизматлар эса 1,2 %га таъсир кўрсатган.

Жорий йилнинг сентябр ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга кўтарилди. Умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.
 

 
Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 %, хизматлар эса 1,2 %га таъсир кўрсатган.
 

 
Сентябрь ойида гуруч нархи январь-сентябрь ойидаги истеъмол нархлари индексида 0,8 фоизга, ҳудду шу даврда мол гўшти 1,7 фоизга, мол гўшти (суяксиз) 1,1 фоизга, қўй гўшти 1,1 фоизга, парранда гўшти 3,3 фоизга қимматлаган.
 
Шунингдек, жорий йил январь-сентябрь ойидаги истеъмол нархлари индексида мевалар 9,3 фоизга арзонлаган бўлса, сабзавотлар 21,9 фоизга, картошка 37 фоизга қимматлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Статистика Нарх 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар