...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилда чет элга кетган ўзбекистонликлар сони икки баробар ортган


16:01, 30.01.2019 Жамият
 2 762

Ўзбекистонликлар кетган мамлакатлар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Россия каби мамлакатлар етакчи.

Сўнгги икки йилда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони сезиларли даражада кўпайган. 2018 йилда 13,8 миллион киши хорижда бўлган. 2017 йилда бу кўрсаткич 6,8 миллион кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
 
Худди шундай чет элдан ташриф буюрувчилар ҳам ортган.
 
Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига 51,6 фоиз (7139,8 минг киши), Қирғизистон Республикасига 23,1 фоиз (3196,8 минг киши) ва Россияга 8,5 фоиз (1178,7 минг киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.
 
МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари 6015,9 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 93,5 фоизини ташкил этади, узоқ хорижий давлатлардан эса 417,1 минг киши (ёки 6,5 фоиз) ташриф буюрган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Статистика қўмитаси Хориж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар