...
МЕНЮ
ONLINE TV

РФ жиноятчиларни кўпроқ қайси давлатларга тутиб бериши маълум бўлди


10:25, 02.10.2018 Олам
 5 355

Россияга экстрадиция бўйича бир йилда 1,5 мингтагача сўров келиб тушади.

Россия Федерацияси жиноятчиларни қайтариш бўйича ўзи юборгандан уч баробар кўп сўров қабул қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда экстрадиция қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Горленко айтиб ўтган.
 
“Умумий ҳисобда биз хорижий давлатлар юборган 1,5 мингдан ортиқ сўровларни кўриб чиқамиз. Шу билан бирга Россия хорижий давлатларга йилиги 400 тагача сўров юборади”, деган Горленко.
 
Унинг сўзларига кўра, Россияга энг кўп сўровлар Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Германия, Испания ва Жанубий Америка давлатларидан келади. РФ кўпроқ Қозоғистон, Баларусь, Германия, Испания, Швейцария ва Буюк Британияга юбориши таъкидланган.
 
Сергей Горленко Ғарб давлатлари билан экстрадиция қилиш масаласида муаммолар борлигини қайд этиб ўтган. Шу билан бирга, ўзаро алоқаларда муаммолар бўлса ҳам Украина билан бу борада жиддий муаммолар йўқлигини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия экстрадиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!