...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда нечта диний ташкилот бор?


19:01, 13.08.2018 Жамият
 6 993

130 дан зиёд православ христианлар Исроилнинг Қуддус шаҳрига зиёратга бориб келган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида жами 2240 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Жумладан, ушбу диний ташкилотлар
  • 2056 та исломий ташкилотлар;
  • 157 та христиан ташкилотлари;
  • 8 та яҳудий ташкилотлари;
  • 6 та баҳоий жамоаси;
  • 1 та Кришна жамияти;
  • 1 та Будда ибодатхонаси;
  • 1 та Библия жамияти мавжуд.
Мазкур диний ташкилотлар орасида диний таълим муассасалари ҳам ўрин олган. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 9 та ўрта махсус ислом билим юртлари (мадраса), Тошкент ислом институти ва Мир араб олий мадрасаси фаолият олиб боради.
 
Шунингдек, Рус православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархиясининг Тошкент православ семинарияси ҳамда Тошкент протестант семинариялари ҳам шулар жумласидандир.
 
Булардан ташқари, 2018 йил 15 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилган.
 
Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир диний конфессия вакилларини ўзлари учун муқаддас бўлган жойларга зиёратга жўнатиш масалалари билан ҳам шуғулланиб келади.
 
Жумладан, ислом динига эътиқод қилувчи одамлардан 10 мингдан ортиқ фуқаро Умра зиёратига, 7200 нафарга яқин инсонлар эса Ҳаж зиёратига юборилган.
 
Шунингдек, христиан ва яҳудийлар ҳам ҳар йили Тошкент ва Ўзбекистон епархияси томонидан Исроилнинг Қуддус шаҳрига, Россия ва Гретсия давлатларига зиёратга боришади.
 
Жорий йилнинг апрель ойида 130 дан зиёд православ христианлар Исроилнинг Қуддус шаҳрига зиёратга бориб келган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 метрли Қуръон китоби ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Дин ишлари ислом христиан яҳудий баҳоий будда кришна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар