...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда навбатдаги кучли зилзила қайд этилди


10:11, 03.02.2017 Жамият
 6 666

Зилзила ўчоғи жойлашган ҳудуд Тошкент шаҳридан 204 км узоқликда жойлашган.

Кеча, 2 февраль соат 23:35 да Жиззах вилоятида қуввати 4,2 магнитудага тенг зилзила рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
“Тошкент” марказий сейсмостанциясининг маълумотларига кўра, шунингдек, Жиззах ва Самарқанд шаҳарларида ҳам ер силкиниши қайд этилган. Бу ерда кузатилган ер силкинишининг қуввати 2 баллни ташкил қилган.
 
Хабарларга қараганда, зилзила ўчоғи жойлашган ҳудуд Тошкент шаҳридан 204 км узоқликда жойлашган.
 
Зилзила сабаб жабрланганлар ёки ижтимоий объектлар ва аҳоли турар-жой биноларига шикаст етганлиги борасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар