...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилади


15:51, 23.08.2017 Жамият
 6 166

Бугунги кунда 4 миллионга яқин бола болалар боғчасига боради.

Бугун, 23 август куни Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Бу галги муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутахассислари иштирок этди.
 
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг айтишича, яқин орада Ўзбекистонда мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда таълим сифатини янада оширишга бағишлаб ўтказган учрашуви давомида ана шу вазифа илгари сурилганди.
 
“Президент вазифа қўйди: болалар боғчадан мактабга тайёр ҳолда чиқишлари лозим. Шу сабаб биз мактабгача таълим муассасалари тармоғини нодавлат болалар боғчалари ёки қисқа муддатли гуруҳлар ёрдамида кенгайтиришни мақсад қилдик. Шунингдек, болаларни мактабга тайёрлаш, уларни тарбиялаш бўйича услублар ишлаб чиқишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Бу масалаларни янги ташкил этиладиган вазирлик ҳал қилади”, деди Улуғбек Иноятов.
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 миллионга яқин бола болалар боғчасига боради. Яқин 5 йил ичида Ўзбекистонда 50 та янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади. Бундан ташқари, шу вақт мобайнида 1167 та боғча реконструкция қилинади, 983 та боғча капитал таъмирдан чиқарилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Болалар боғчаси Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар