...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхати кенгайди


19:58, 06.07.2018 Жамият
 3 291

Ўзбекистонда мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхати кенгайди

Ҳукуматнинг жорий йил 5 июлдаги қарорига мувофиқ Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қарорга кўра, айрим турдаги темир ёки пўлат симлар, бурчак ва бошқа шакл берилган, махсус темирдан ёки пўлатдан ишланган профиллар, коррозияга чидамли яримтайёр пўлатли ишланмалар, пўлатдан енгил ўралган симлар ва бошқа маҳсулотлар ҳам энди мажбурий сертификатланади.
 
Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлигига 2018 йил 1 ноябрга қадар металл маҳсулотларини тўлиқ синовдан ўтказиш учун махсус лабораторияларни жиҳозлаш ва модернизация қилиш вазифаси юкланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳукумат қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар