...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда геологик хавфли зоналардаги қурилиш ишлари тўхтатилади


12:47, 16.11.2017 Жамият
 2 938

Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари қандай ҳолатларда қурилиш ишларини тўхтатишга ҳақли эканлигини биласизми?

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 13 ноябридаги 909-сонли Қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнлар кузатуви давлат хизмати тўғрисидаги” Низом тасдиқланди. 
 
Мазкур давлат хизмати Ўзбекистон Республикасида хавфли геологик жараёнларни (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) кузатади ва юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида олдиндан маълумот беради. 
 
Ушбу хизмат Геология давлат қўмитаси таркибига киради. Қўмита раиси раҳбар ва унинг икки ўринбосарини тайинлаш ва ишдан олиш ваколатига эга. Шунингдек, қўмита раиси хизмат раҳбари тавсияси билан ишчи таркибни ўзгартириши мумкин. 
 
Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнлар кузатуви давлат хизматининг вазифаларига қуйидагилар киради:
 
  • хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини олдиндан белгилаш;
  • хавфли геологик жараёнларнинг вужудга келиши ва ривожланишини мунтазам кузатишни ташкил қилиш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини рўй бериши мумкин бўлган фалокатлари ва оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
  • Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари, шунингдек, хулосаларида баён этилган талабларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • хавфли геологик жараёнларнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва тақдим этиш.
Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари қуйидаги ҳолларда қурилиш ишларини тўхтатишга ҳақлидирлар:
 
  • қурилиш лойиҳада кўрсатилмаган тарзда амалга оширилаётган бўлса;
  • экспертиза актлари хулосаси бўлмаса ёки Давлат кузатув хизмати таклифларига риоя қилинмаётган бўлса; 
  • жорий нормативларни бузган ҳолда қурилиш хавфли геологик ҳудудларда амалга оширилаётган бўлса.
 
Қурилиш ишлари судгача 10 иш кунигача, суд қароридан сўнг10 иш куни ва ундан кўпга тўхтатилиши мумкин. 
 
Мазкур хужжат Қонунчилик миллий базасида эълон қилинди ва жорий йилнинг 14 ноябридан кучга кирди. 
Нозимахон Абдураҳимова 
 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Геология давлат қўмитаси Давлат кузатиш хизмати Хавфли зоналардаги қурилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар