...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда аномаль иссиқ қачонгача сақланиб туриши айтилди


18:31, 09.07.2018 Жамият
 20 468

Республикада ҳаво ўртача ҳароратдан сезиларли юқори бўлади.

Гидрометеорология хизматининг маълум қилишича, 9-11 июль кунлари Ўзбекистонда аномаль иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Ҳаво ўртача ҳароратдан 5-7 даража юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даражагача исийди.
 
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача исийди. Ушбу вилоятларда иссиқ шамол бўлиши кутилади.
 
9-11 июль кунлари минтақада ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларига қўшни Тожикистон ва Қирғизистонда музлар эриши сабаб сел келиши мумкин.
 
Аввалроқ, Ўзбекистонда 7-10 июль кунлари ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва иссиқ шамол эсиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар